Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов томонидан тилга олинган Самарқанд вилоятида коронавирус бўйича муқобил статистика юзасидан баёнот берди.

Агентлик раҳбари ССВ 5 октябрь ҳолатида Самарқанд вилоятида 143 нафар коронавирус бемори даволанаётганини, агентлик маълумотларига кўра эса ҳақиқий рақам 1155 нафарни ташкил этишини маълум қилган эди.

«Нима учун биз [статистикани] 10 баравар камайтиришимиз керак? Эҳтимол, бу коррупция эмасдир. Бунинг сабабларини ўрганишимиз керак. Самарқанд вилояти мисолида шуни айтишим мумкинки, барча вилоятларда аҳвол шундай. Яъни, биз статистикани ҳам, тиббиёт ходимларига тўловларни ҳам, тендерларни ҳам, давлат харидларини ҳам, энг муҳими, оилавий алоқаларни [давлат хизматида] ҳар томонлама ўрганишни хоҳлаймиз», — деган эди у.

Мазкур баёнот «Газета.uz»да эълон қилинганидан сўнг Акмал Бурхонов агентликнинг «Фейсбук»даги расмий саҳифасида реал вақт режимида эфирга узатилган матбуот анжуманида ушбу маълумотларни келтирганига қарамасдан, агентлик раддия эълон қилди.

Хабарда қайд этилишича, агентлик раҳбари томонидан билдирилган ушбу фикр COVID-19 билан даволанаётган беморларнинг муқобил статистикаси деб талқин қилинишига асос бўлмайди.

«Ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, Самарқанд вилоятида бугунги кун ҳолатига 136 нафар бемор COVID-19, қолган беморлар эса ОРВИ, пневмония ва бошқа касаллик белгилари билан даволанмоқда. Шу муносабат билан, тақдим этилган маълумотлар Агентлик томонидан қўшимча ўрганишлар якунлангандан сўнг расмий баёнот сифатида жамоатчиликка етказилади», — дейилади хабарда.

«Вазирлик коронавирус билан боғлиқ статистик рақамларни яширишдан манфаатдор эмас»

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуотининг вазирлик коронавирус билан боғлиқ статистик рақамларни яширишдан манфаатдор эмас. Коронавирус статистик кўрсаткичлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан олиб борилади ва унга махсус лаборатор (ПЗР)тиббий текширувлар (шу жумаладан, нодавлат тиббиёт муассасаларида ўтказилган тест натижалари) орқали касаллиги тасдиқланган беморларгина киритилади, дейилади хабарда

«Айрим симптомлар мавжуд бўлиб, коронавирусга гумон қилинган, лекин инфекция тасдиқланмаган, шунингдек, пневмония ёки ўткир респиратор инфекциясига чалинган ёки уларга гумон қилинган беморлар, табиийки, умумий расмий статистикада ҳисобга олинмайди», — дея қайд этди ССВ.

Вазирлик, шунингдек, ҳозирда мавсумий юқумли респиратор касалликлар авж оладиган куз фасли бошлангани турли вирусли касалликларнинг аҳоли орасида авж олиши ҳам даволаш муассасаларидаги беморлар сонининг кўпайишига сабаб бўлаётганини таъкидлаб ўтди.

«Юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналар ҳамда юртимизнинг қатор ҳудудларидаги Саралаш ва тақсимлаш марказлари, шунингдек, вақтинчалик „COVID“ шифохоналарида,жумладан, Самарқанд ва Андижон вилоятларида ҳам бундай беморлар стационар шароитда даволанишмоқда», — дейилади баёнотда.

Ҳозирда Самарқанд вилоятида 14 та туман ва 2 та шаҳар аҳолиси учун 41 та шифохонада жами 11 763 шифо-ўринлари мавжуд. Шундан коронавирусни даволаш ҳамда касалликда гумон қилинган беморлар бошқа беморлардан алоҳидалаш учун юқорида кўрсатилган 14 та туман ва 2 та шаҳарда 2 950 та шифо-ўрни яратилган. Ҳозирда ушбу шифо-ўринларида коронавирусга гумон қилинган, лекин ПЗР лаборатор текширувида тасдиқланмаган (шу жумладан, клиник симптомлари ўхшаш бўлган мавсумий юқумли респиратор касалликларга чалинган) беморларни бошқа турдаги касалликлардан алоҳида стационар даволаниши ташкил этилган.

«Шу йил 7 октябрь ҳолатига кўра, вилоятда 136 нафар ЖССТ тавсиялари асосида коронавирус инфекцияси аниқланган бемор даволанмоқда. Бу вазирлик бераётган расмий статистикага мос келади», — дея қайд этди ССВ.

Баёнотда таъкидланишича, тилга олинган муқобил статистика коронавирус ҳамда унга гумон қилинган ёки мавсумий респиратор юқумли касалликлари мавжуд беморларнинг умумий статистикаси таҳлил қилинмаган ҳолда берилган.

ССВ аҳоли орасида ўринсиз cаросимага сабаб бўлувчитасдиқланмаган ахборотларни тарқатмасликни, шунингдек, фақат расмий маълумотларга таянган ҳолда фикр юритишни сўради.

Қайд этиш жоизки, расмий статистикага кўра, 6 ва 7 октябрь кунлари Самарқанд вилоятида бирорта ҳам янги коронавирус ҳолатлари ва соғайиш қайд этилмаган.