7 октябрь куни Гулистондаги «Алпомиш» спорт мажмуасида ташкил этилган COVID-19 инфекциясига гумон қилинган ва касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида кислород балони портлаган эди.

Спорт мажмуаси биносига қисман зарар етган. ФВВ хабарига кўра ҳодисадан бир киши жароҳатланган, қурбонлар йўқ. У ердаги фуқаролар хавфсиз ҳудудга кўчирилган.

Фото: @tentakminds Telegram канали