Андижон вилояти Олтинкўл тумани ҳокими Назиржон Ўринбоев 54 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Daryo нашри хабар берди. Нашр манбасига кўра, ҳоким пневмония касаллиги асоратлари ва ўткир қон-томир етишмовчилигидан вафот этган. Аввалроқ Назиржон Ўринбоевнинг пневмониядан даволанаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Назиржон Ўринбоев 1989 йил Андижон давлат педагогика институтини тамомлаган. Маҳаллий ички ишлар тизимида хизмат қилган, шу жумладан, 2014−2017 йилларда Андижон вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Ўринбоев Олтинкўл туманига ҳоким этиб тайинлангунига қадар Андижон вилояти «Агросервис МТП» компанияси раисининг ўринбосари сифатида фаолият олиб борган. У 2018 йил 20 октябрда Олтинкўл туманига ҳоким этиб тайинланган эди.