2020/2021 ўқув йилига республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонлари натижалари тегишли олий таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади, дея хабар қилди АОКА матбуот хизмати.

Республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига абитуриент сифатида ҳужжат топшириб, кириш имтиҳонларида (онлайн тест синовларида) иштирок этган абитуриентлар ўзларининг натижалари билан тегишли олий таълим муассасасининг расмий веб сайти орқали жорий йилнинг 7 октябрь куни соат 17:00 дан бошлаб танишишлари мумкин.

️Талабаликка тавсия этилган абитуриентлардан тегишли олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари сўралади.

Эслатиб ўтамиз, республика олий таълим муассасалари магистратурасига кириш имтиҳонлари 8−20 сентябрь кунлари тест синови тарзида компьютерда онлайн шаклда ўтказилди.

2020/2021 ўқув йилининг магистратура босқичига республика бўйича жами 10425 нафар талаба қабул қилиниши белгиланган. Шундан 5475 нафари грант, 4950 нафари тўлов-контракт асосида таҳсил олиши белгиланган.