7 октябрь куни эрталаб коронавирус билан касалланган беморларни даволаш учун жиҳозланган Гулистондаги «Алпомиш» спорт мажмуасида кислородли баллон портлади. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Спорт мажмуаси биносига қисман зарар етган. Ҳозирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари бошқа ихтисослашган хизматлар билан биргаликда бинонинг бузилган қисмидан одамларни эвакуация қилмоқда.

Бир киши жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган, жабрланганлар йўқ. Вазият тегишли хизматларнинг тўлиқ назорати остида, дея таъкидлади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.