7 октябрь куни Ўзбекистонда 345 та янги коронавирус ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

️Шу билан бирга, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 492 нафарга етди.

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Қашқадарё, Наманган, Фарғона ва Хоразм вилоятларида 403 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 59 788 нафар бемордан 56 568 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 728 нафар бемордан 330 нафари оғир, 135 нафари эса ўта оғир аҳволда.