6 октябрь куни Ўзбекистонда 365 та коронавирус ҳолати қайд этилди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матубот хизмати.

Шу билан бирга, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 489 нафарга етди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Андижон, Қашқадарё, Фарғона, Сурхондарё ҳамда Навоий вилоятларида 414 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 59 443 нафар бемордан 56 165 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 789 нафар бемордан 325 нафари оғир, 165 нафари эса ўта оғир аҳволда.