2020−2021 йиллар иситиш мавсумидан бошлаб марказлаштирилган иссиқлик таъминоти хизматлари учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар янги тартибда амалга оширилади.

Президентнинг 2019 йил 2 декабрдаги қарорига мувофиқ, иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 кв. метр иситиладиган майдон ҳисобида тўлаш тизимига ўтказилади.

Тошкентда иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 кв. метр иситиладиган майдон учун тўлов 142 сўмни ташкил этади, дейилади «Тошиссиққуввати» корхонаси хабарида.

Иситиш даврининг бошланиши Тошкент шаҳар ҳокими қарори билан белгиланади. Қолган тарифлар аввалги даражада қолади, дея қайд этади «Тошиссиққувати».

Иситиш майдони — турар жой хоналарининг умумий майдони. Иситиш асбоблари (иситиладиган юзалар) ўрнатилган ёки қайта режалаштириш натижасида иссиқлик таъминотининг уй ичидаги тизимларига уланган, иситиш асбоблари билан жиҳозланган хоналарга бирлаштирилган пешайвонлар, балконлар, айвонлар ва террасалар майдони иситиладиган майдон ҳажмини оширади.