2 октябр куни Ўзбекистонда 486 та янги коронавирус ҳолати қайд этилди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Шу билан бирга, бугун 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 475 нафарга етди.

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Андижон, Жиззах, Сурхондарё ҳамда Қашқадарё вилоятларида 501 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 57 776 нафар бемордан 54 456 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 845 нафар бемордан 573 нафари оғир, 252 нафари эса ўта оғир аҳволда.