1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан кинотеатрларда «Ибрат» тарихий бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтади. Фильм «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан «Киномания» студияси томонидан суратга олинган.

Фильм шоир, таржимон, тарихчи ва тилшунос олим, жадидчи Исҳоқхон Ибрат ҳақида бўлиб, унда олимнинг машаққатга бой ҳаёт йўли тасвирланган.


«Ибрат» фильмида профессионал актёрлар ансамблини ўзига хос ролларда кўриш мумкин. Ибрат Искандариядаги саёҳатида икки ватандошига ёрдам беради. Улардан бири ҳатто ўз юртини ташлаб, Ибратнинг хизматига чоғланади. Бу роль Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, марҳум санъаткор Абдурайим Абдуваҳобовнинг ҳаётлик чоғидаги сўнгги ижроси бўлиб қолди. Шу билан бирга, марҳум санъаткор, профессионал дубляж актёри Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ғайбулла Ҳожиевнинг ҳам сўнгги ролини кўришимиз мумкин.

Фильмнинг катта премьераси 1 октябрь куни қайта таъмирдан чиққан Алишер Навоий номидаги киносаройида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Фильм режиссёри: Жаҳонгир Қосимов.
Сценарий муаллифлари: Нурилло Аббосхон ва Абдуқаюм Йўлдошев.
Постановкачи оператор: Рустам Муродов.
Постановкачи рассом: Дониёр Абдураҳмонов.
Бастакор: Дмитрий Янов-Яновский.
Ролларда: Фарҳод Маҳмудов, Саидкомил Умаров, Карим Мирҳодиев, Акбархўжа Расулов, Шаҳзода Матчонова, Зулхумор Мўминова ва бошқалар.

Реклама ҳуқуқлари асосида.