30 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 519 (+165) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди ССВ.

Янги касалланиш ҳолатлари тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Янги ҳолатларнинг ҳудудлар бўйича тақсимоти:

  • 94 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 32 нафари Наманган вилоятида;
  • 12 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 9 нафари Навоий вилоятида;
  • 6 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 4 нафардан Қорақалпоғистон Республикасида, Сурхондарё ҳамда Хоразм вилоятларида.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.

Айни пайтда мамлакатда 52 970 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда Ўзбекистонда 3 081 нафар бемор даволанмоқда.