Давлат солиқ қўмитаси мулк ва ер солиғини тўлаш муддати тугаётганини эслатиб ўтди. Бу йил пандемия сабабли жисмоний шахслар учун мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш муддати 15 октябргача узайтирилди. 16 октябрдан бошлаб тўловнинг кечиккан ҳар бир куни учун пеня олинади.

«28 сентябрь ҳолатига кўра, аҳоли томонидан 1,2 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўланган: 460 млн сўмдан ортиғи мулк солиғи ва 670 млн сўмдан ортиғи ер солиғи», ― дейилади қўмитада.

Вилоятлар кесимида мол-мулк ва ер солиғи тўлашнинг энг юқори кўрсаткичлар қуйидагича:

  • Хоразм вилояти — 68%.
  • Навоий вилояти — 59,1%.
  • Наманган вилояти — 57,7%.
  • Тошкент — 57,3%.

Бундан ташқари, хабарда солиқлар бўйича имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахсларнинг энг кўп қисми Тошкент шаҳри, Тошкент, Андижон ва Самарқанд вилоятларига тўғри келиши таъкидланган.