Жонс Хопкинс университети (АҚШ) маълумотларига кўра, дунё бўйлаб COVID-19 касаллигидан вафот этган беморларнинг сони 1 млн дан ошди.

Мамлакатлар орасида энг кўп қурбон АҚШга тўғри келмоқда — 205 мингдан ортиқ инсон вафот этган. Бразилия қурбонлар сони бўйича иккинчи кўрсаткичга — 142 минг, Ҳиндистон учинчи кўрсаткичга (96 минг) эга. Шунингдек, Мексика (76 минг), Буюк Британия (42 минг), Италия (35 минг), Перу (32 минг), Франция (31 минг), Испания (31 минг), Эрон ва Колумбия (ҳар бирида 25 минг нафардан ортиқ қурбон) кўпчилик инсонлар ушбу касалликдан кўз юмди.

Дунёда коронавирус инфекцияси бўйича рўйхатга олинган касаллар сони эса ҳозирда 33 млн дан ошган. COVID-19 дан тузалганлар сони 23 млн дан ошди.

Маълумот учун, ҳозирги вақтгача Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар сони 56 мингдан ошган, қурбонлар сони эса 477 нафарга етган.