Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 29 сентябрь кунидан кучга киради:

  • 1 АҚШ доллари 5,59 сўмга кўтарилиб, 10 321,21 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 207,03 сўмга арзонлади ва 12 003,57 сўмга баҳоланмоқда;
  • 1 Рубль 4,21 сўмга пастлади ва 132,07 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта доллар курси 20 сўмга қимматлаб, жами 10 315 сўмни ташкил қилганди.