26 сентябрь куни Ўзбекистонда 491 та янги коронавирус ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шу билан бирга, бугун 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 454 нафарга етди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Наманган, Андижон, Тошкент, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд ҳамда Хоразм вилоятларида 504 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 54 953 нафар бемордан 51 458 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3041 нафар бемордан 719 нафари оғир, 294 нафари эса ўта оғир аҳволда.