Қозоғистоннинг тўртта ҳудудида парранда гриппи тарқалаётгани тасдиқланди. Бу ҳақда «Хабар 24» теледастурида маълум қилинди.

Хабарга кўра, ўлим шимолдан жанубга кўчиб юрадиган ёввойи қушлардан бошланган. Инфекция умумий сув ҳавзалари орқали тарқалган. Фабрикаларда ва шахсий томорқаларда ҳаммаси бўлиб 54 минг парранда нобуд бўлган. Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги уларнинг эгаларига товон пули тўланиши, бунинг учун тахминан 390 млн тенге ажратилиши ҳақида айтган.

Мамлакатнинг бешта минтақасидаги 47 та аҳоли пункти қушларнинг оммавий қирилиши кузатилган. Парранда гриппи Оқмола, Шимолий Қозоғистон, Павлодар ва Қостанай вилоятларида расман тасдиқланган. Қарағанда вилоятида ҳам ушбу ҳолат кузатилмоқда.

Энг катта зарар Шимолий Қозоғистондаги паррандачилик фермаларига тўғри келди. У ерда 41 минг бош парранда нобуд бўлди. Ушбу минтақадаги 23 та аҳоли пунктида парранда гриппи расман тасдиқланган. Ҳозирда у ерда инфекция юқтирган паррандалар утилизация қилинмоқда.

Шунингдек, Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлигининг хабар беришича, 1,4 млн вакцина ажратган ва ҳозирда улар деярли 5 млн қуш учун юборилган. Бундан ташқари, яна бир миллион вакцина 3,5 млн бош парранда учун жўнатилган. Ҳозирда Шимолий Қозоғистоннинг ўзида 79 киши бу ҳолат бўйича ишламоқда.