Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби Нуриддинхон Исломов 73 ёшида ҳаётдан кўз юмди, дея хабар берди STV телеканал. Ўлим сабаби ҳозирча аниқ эмас.

Нурриддинхон Исломов 1970 йилда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими вазифасида иш фолиятини бошлаган. 1980−2008 йиллар давомида Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани бош имом-хатиби вазифасида фаолият олиб борган.

2017 йилгача Самарқанд вилояти бош имом-хатиби вазифасида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, 16 сентябрь куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ Турматов 44 ёшида вафот этган эди.