Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир кунлик танаффусдан сўнг яна кунлик коронавирус ҳолатлари ва ҳудудлар статистикасини эълон қилди. Унга кўра, 23 сентябрь куни мамлакатда 590 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилди.

2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 444 нафарга етди.

️Бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё ҳамда Навоий вилоятларида 608 нафар бемор тузалди.

️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 53 447 нафар бемордан 49 832 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 171 нафар бемордан 632 нафари оғир, 294 нафари эса ўта оғир аҳволда.