Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 22 сентябрдан белгиланган муддатга ишлаб чиқарилаётган дизель ёқилғиси учун нархларни пасайтириш бўйича қарор қабул қилди. Бу ҳақда завод матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар берди.

Қарорга кўра, заводнинг ўзидан бир тонна маҳсулот учун акциз билан 5,6 млн сўмгача (якуний истеъмолчига худди шу миқдор акцизсиз 5,2 млн сўм), республика ҳудудида жойлашган «Ўзбекнефтгаз» АЖ нефть базаларидан акциз билан бир тонна маҳсулот учун 5,5 млн сўмгача (якуний истеъмолчига ҳудди шу миқдор, акцизсиз 5,1 млн сўм) этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойи бошида Ўзбекистонда «Евро-4» ва «Евро-5» дизель ёнилғилари ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, дизель нархи бир неча бор туширилган эди.