21 сентябрь куни Ўзбекистонда 619 та янги коронавирус ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Шу билан бирга, бугун 5 нафар коронавирусга чалинган бемор (3 нафар эркак, 2 нафар аёл) вафот этди.

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Жиззах, Андижон, Бухоро ҳамда Фарғона вилоятларида 674 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 52 259 нафар бемордан 48 606 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 215 нафар бемордан 536 нафари оғир, 283 нафари эса ўта оғир аҳволда.