18 сентябрь куни Ўзбекистонда 617 та янги коронавирус ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шу билан бирга, Тошкент вилоятида 4 нафар, Тошкент шаҳри ҳамда Сурхондарё вилоятида 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Тошкент шаҳри, Наманган, Тошкент, Бухоро, Андижон, Навоий ҳамда Қашқадарё вилоятларида 553 нафар бемор тузалди.

️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 50 378 нафар бемордан 46 645 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 312 нафар бемордан 489 нафари оғир, 254 нафари эса ўта оғир аҳволда.