Абдуллаев Абдурасул Неъматович Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманига ҳоким этиб тайинланди, дея хабар берди Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Бунга қадар, у Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари — «Ўзбекчорванасл» агентлиги бош директори вазифасида фаолият юритган.

Абдурасул Абдуллаев 1968 йилда Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида банк тизимида бир қатор вазифаларда ишлаган.

У ушбу лавозимда туманни 2019 йил июнь ойидан бери бошқариб келаётган Абдувоҳид Турдибоев ўрнини эгаллади.