15 сентябрь куни соат 06:30 ларда Фарғона вилояти Учкўприк тумани «Жалаер» МФЙ ҳудудидан ўтган А-373Б автомобиль йўлининг 35-километрида пиёда ва «Ваз-21063» автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабар қилишича, 1997 йилда туғилган С. Ш. нинг ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ва автомобилни тегишли ҳужжатларсиз бошқарган. Бунинг устига, у автомобилни бошқариб кетаётиб ухлаб қолган ва йўл четида турган пиёда, 1976 йилда туғилган Д. Ш. ни уриб юборган.

Натижада, пиёда, 44 ёшли Д.Ш. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.