Ўзбекистонда импорт қилинаётган тайёр электротехника ва электромаиший техника маҳсулотларига утилизация йиғими жорий этилади. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 29 августдаги 2020−2021 йилларда иқтисодий ўсишни тиклаш ва иқтисодиёт тармоқлари ҳамда соҳаларида тизимли таркибий ислоҳотларни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида бу ҳақда сўз бормоқда.

Маълумот учун, «Чиқиндилар тўғрисида"ги қонуннинг 23−1-моддасига кўра, экологик хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар соғлиғини ва атроф-муҳитни ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари ўз истеъмол хусусиятларини йўқотганидан кейин ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида утилизация йиғими тўланади.

Эслатиб ўтамиз, Ҳукуматнинг тегишли қарори билан 2020 йилнинг 1 августидан транспорт воситасининг тури, тоифаси, ишлаб чиқариш муддатидан келиб чиқиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 30 бараваридан 1500 бараваригача утилизация йиғими ундирилиши белгиланди.