Aбдураҳим Aбдурасулович Мўминов президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда президент Халқ қабулхонаси матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон президенти 8 сентябрда бу ҳақдаги фармонни имзолади.

Полковник Абдураҳим Мўминов бунга қадар Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.