9 сентябрь куни соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 44 557 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 91 нафари Тошкент шаҳрида, 12 нафари Самарқанд вилоятида, 11 нафари Андижон вилоятида, 9 нафари Наманган вилоятида, 6 нафари Фарғона вилоятида, яна 6 нафари Хоразм вилоятида ҳамда 4 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан 2 297 киши даволанмоқда. Улардан 402 нафари оғир, 226 нафари ўта оғир аҳволда, дея баҳоланмоқда.

Айни пайтда касаллик қайд этилган жами 44 557 нафар бемордан 41 898 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Шу билан бирга, Мирзо Улуғбек туманида яшаган 83 ёшли М.М. (аёл) ҳамда Янгийўл туманида яшаган 56 ёшли Э.Д. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.