8 сентябрь куни Ўзбекистонда 443 та коронавирус ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазилиги матбуот хизмати хабар қилди. 7 сентябрь куни бу кўрсаткич 312 тани ташкил этган эди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

️Бугун Тошкент шаҳри, Тошкент, Бухоро, Андижон, Наманган ҳамда Сурхондарё вилоятларида жами 304 нафар бемор соғайди.

️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 44 418 нафар бемордан 41 898 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 160 нафар бемордан 402 нафари оғир, 226 нафари эса ўта оғир аҳволда.