30 августда 57 ёшида таниқли театр ва кино актёри, Ўзбек Миллий академик драма театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудов вафот этган эди. Сўнгги ҳафталарда у коронавирусдан даволанмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев 31 август куни мамлакат мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда актёрнинг вафоти ҳақида фикр билдирди.

«Мен ўзим ҳам жуда қаттиқ ҳаракат қилдим. Минг афсус, уни асраб қололмадик. Мана шу воқеалардан кейин кечаси ҳеч кўзим юмилмадикки, нима учун асраб қололмадик, деб», деди президент (видео).

Давлат раҳбари яна коронавирус инфекциясининг «жуда катта айёр душман» эканлигига ишора қилди ва фуқароларни санитария-гигиена қоидаларига риоя қилишга чақирди.