Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда ОТМларда анъанавий таълим шаклини ўқув йилининг иккинчи семестридан бошлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ОЎМТВ матбуот котиби Фарҳод Бабашев Sevimli TV телеканалига берган интервьсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, 16 март куни таълим муассасаларида карантин эълон қилинганидан бери 80 мингдан ортиқ талабалар Тошкентдан вилоятларга уйларига жўнатилди. Университетларга кириш параметрларининг ошиши ва биринчи курс талабаларини ҳисобга олган ҳолда, пойтахтга 100 мингдан ортиқ талабаларнинг келиши кутилмоқда, бу эпидемиологик вазиятга таъсир қилиши мумкин.

«Албатта, анъанавий таълим шакли сифат ва самарадорлиги билан ажралиб туради. Аммо биз университетларни етарли моддий-техника базаси билан таъминлашимиз ва таркибий ўзгаришларни амалга оширишимиз керак», — деди вазирлик вакили.

Эслатиб ўтамиз, 2020/2021 ўқув йили 2 сентябрдан масофавий шаклда бошланди. Фарход Бабашевнинг айтишича, биринчи курс талабалари бир ойдан сўнг — 2 октябрь куни ўқишни бошлайдилар.

Ҳозирда олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари давом этмоқда. Магистратурага имтиҳонлар 8−20 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.