OТМга қабул учун имтиҳонларнинг биринчи кунида (2 сентябрь) тана ҳарорати юқори бўлган 4 нафар абитуриент тестга киритилмади, дея хабар қилди Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шохрух Ғиёсов. Улар билан тиббиёт ходимлари шуғулланди.

Биринчи кунги тест синовларида жами 118 500 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этиши керак эди. Амалда 112 188 нафар абитуриент тестда иштирок этиш учун келди. 6 312 нафар абитуриент турли сабабларга кўра, тестда иштирок этиш учун келмади.

Шунингдек, 59 нафар абитуриент ноқонуний ҳаракатлари учун тест синовидан четлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Ўзбекистон давлат ОТМларга кириш имтиҳонларида 1,3 миллиондан ортиқ абитуриент қатнашиши кутилмоқда. Университетларга кириш имтиҳонлари 2 сентябрда бошланади ва икки ҳафта давом этади. Эпидемиологик вазият туфайли тест синовларни «очиқ осмон»да ўтказишга қарор қилинди. Кириш имтиҳонларни ўтказиш учун республика бўйлаб 65 майдонча ташкил этилган.