2 сентябрь куни Ўзбекистонда 304 та коронавирус ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 2 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар, Хоразм вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Тошкент шаҳри, Бухоро, Тошкент, Фарғона ҳамда Қашқадарё вилоятларида жами 219 нафар бемор соғайди.

️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 42 540 нафар бемордан 39 883 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 328 нафар бемордан 365 нафари оғир, 176 нафари эса ўта оғир аҳволда.