Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани прокурори Ойбек Ходжаев Отаназарович вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди. Бош прокуратура марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди.

ЎзАнинг хабар беришича, марҳум Ойбек Ходжаевда коронавирус инфекцияси аниқланиб, маълум вақтдан буён даволанаётган эди.

Kun.uz прокурорнинг жанозаси 2 сентябрь куни у туғилиб ўсган Хоразм вилояти Янгиариқ туманида бўлиб ўтишини маълум қилди.

Ойбек Хўжаев (1976 йилда туғилган) 2018 йил ноябрь ойидан буён Каттақўрғон тумани прокурори вазифасида ишлаб келаётган эди.