Республика олий таълим муассасалари магистратурасига кириш имтиҳонлари 8−20 сентябрь кунлари ўтказилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

2020/2021 ўқув йили қабулида имтиҳонлар тест синови тарзида компьютерда онлайн олинадиган бўлди.

Маълумот учун, 2020/2021 ўқув йилининг магистратура босқичига республика бўйича жами 10425 нафар талаба қабул қилиниши белгиланган. Шундан 5475 нафари грант, 4950 нафари тўлов-контракт асосида таҳсил олиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, ОТМларнинг алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари 2 сентябрь кунидан бошланди.