Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 3 сентябрь кунидан кучга киради:

  • 1 АҚШ доллари 7,21 сўмга кўтарилиб, 10 270,08 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 126,61 сўмга арзонлади ва 12 231,67 сўмга баҳоланмоқда;
  • 1 Рубль 2,28 сўмга тушди ва 139,59 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта доллар курси 16 сўмга қимматлаб, жами 10 262 сўмни ташкил қилганди.