2 сентябрь куни соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42370 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 115 нафари Тошкент шаҳрида, 19 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан 2 380 киши даволанмоқда. Улардан 275 нафари оғир, 147 нафари ўта оғир аҳволда, дея баҳоланмоқда.

Айни пайтда касаллик қайд этилган жами 42370 нафар бемордан 39 664 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 65 ёшли М.А. (эркак) ҳамда Олмалиқ шаҳрида яшаган 64 ёшли А.У. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.