1 сентябрь куни Ўзбекистонда 343 та коронавирус ҳолати аниқланди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Андижон, Қашқадарё ҳамда Хоразм вилоятларида жами 389 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 42 236 нафар бемордан 39 664 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2248 нафар бемордан 330 нафари оғир, 179 нафари эса ўта оғир аҳволда.