Таниқли театр ва кино актёри, Ўзбек миллий академик драма театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудов вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фатхулла Маъсудов 1963 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1980−1984 йилларда Тошкент театр ва рассомлик санъати институти талабаси. 1985−1986 йилларда хизмат қилган.

1986−1988 йилларда Ўзбек давлат академик драма театри режиссёр ёрдамчиси, 1988 йилдан эса актёр сифатида фаолият кўрсатган. 2015 йилдан Ўзбек Миллий академик драма театри директори вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида ишлайди.

1999 йили «Шухрат» медалига сазовор бўлган. 2003 йили «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» унвони билан мукофотланган. 2014 йили «Мехнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди.

2001 йили «Усмон Носир» спектаклидаги Усмон Носир роли учун «Йилнинг энг яхши эркак роли» номинациясига савозор бўлди.

Мавжуд маълумотларга кўра, сўнгги ҳафталарда Фатхулла Маъсудов коронавирусдан даволанаётган эди.