31 август куни соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41651 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 89 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари Қашқадарё вилоятида, 10 нафари Тошкент вилоятида, 8 нафари Андижон вилоятида ҳамда 2 нафари Наманган вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан 2 515 киши даволанмоқда. Улардан 250 нафари оғир, 137 нафари ўта оғир аҳволда, дея баҳоланмоқда.

Айни пайтда касаллик қайд этилган жами 41 651 нафар бемордан 38 819 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Шу билан бирга, Миробод туманида яшаган 60 ёшли Х.А. (аёл) ҳамда Учтепа туманида яшаган 53 ёшли С.Д. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.