«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда қиш мавсуми учун тайёрлаб қўйса бўладиган егуликлар рўйхатини тақдим этади.

Қишга салат: помидорли қайлада пиширилган бақлажонлар


Бақлажонли салат қишга ёпиб қўйишга ажойиб рецепт ҳисобланади. Бақлажон ва помидорларнинг уйғунлиги эса ажойиб таъмни касб этади.

Уйда тайёрланилган лечо


Лечо — ёрқин кўринишга эга, ёзда пишадиган барча мазали сабзавотларни ўзида мужассам этган егулик ҳисобланади. Лечони иссиқ нон билан ейиш, овқатларга қўшимча газак сифатида тортиш мумкин.

Қишга сабзавотли аралашмаларни музлатиб қўйиш


Музлатилган сабзавотлар қиш фаслида мазали таомлардан баҳраманд бўлиш учун ажойиб егулик саналади. Музлатиш жараёнида сабзавотлардаги витаминлар ва минераллар сақланиб қолиб, таъмини ҳам ўзгартирмайди. Пакетга солинган сабзавотларни музлатгичдан оласиз ва қозонга соласиз, қарабсизки мазали таом тайёр.

«Тайёр сотувдагидек таъмли» қовоқчали икра


Қовоқчали икра — қишга ғамлаб қўйиш учун ажойиб егулик, у ҳудди сотувдагидек мазали чиқиши учун фақатгина рецептга риоя қилинса бўлгани.

Пиширилган сабзавотлардан тайёрланилган қайла


Бақлажон ва қизил булғор қалампирларидан тайёрланиладиган бундай қайла, қуюқ бўлиб, гўштли таомлар билан истеъмол қилишга жуда яхши.

Бақлажонли икра


Бақлажонли икра кўпчиликнинг энг севимли егуликларидан бири бўлиб, деярли ҳамма уни қишга ёпиб қўйишга ҳаракат қилади. Бақлажонли икранинг энг ишончли, шу билан бирга мазали рецептини тақдим этамиз.

Ёнғоқлар ва қуритилган мевалардан тайёрланган витаминли аралашма (микс)


Совуқ қиш фаслида иммунитетни кўтариб, вирусларга қарши курашувчанликни оширишда ёнғоқлар ва қуритилган мевалардан тайёрланган витаминли «коктел» ёрдам беради.

Яна кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15