29 август куни Ўзбекистонда 337 та коронавирус ҳолати аниқланди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Бухоро, Андижон, Қашқадарё, Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида жами 412 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 41 160 нафар бемордан 38 359 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2492 нафар бемордан 276 нафари оғир, 138 нафари эса ўта оғир аҳволда.