Ўзбекистонда 90 мингга яқин бола коронавирус сабабли карантинга олинган, дея маълум қилди Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова АОКА залида бўлиб ўтган брифингда.

Берилган маълумотларга кўра, Республика бўйича бугунги кунга қадар 89755 нафар бола карантинга олинган бўлиб, уларнинг орасида COVID-19 аниқланганлар 3932 нафарни (4,3%) ташкил қилмоқда.

COVID-19 аниқланганлар орасида ёши бўйича таҳлили қуйидагича:

  • 1 ёшгача 190 нафарни (4,8%);
  • 3 ёшгача болалар 683 (17,4%) нафарни;
  • 3 ёшдан 7 ёшгача болалар 934 (23,8%) нафарни;
  • 7−18 ёшгача болалар 2125 (54%) нафарида касаллик аниқланган.

3932 нафар касалланганлар орасида соғайганлар сони жами 3293 нафарни (83.7%), бугунги кунда даволанаётганлар эса 639 нафарни (16,3%) ташкил этади, дея хабар берилди бўлиб ўтган брифингда.