28 август куни соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40613 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 115 нафари Тошкент шаҳрида, 40 нафари Тошкент вилоятида, 11 нафари Наманган вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан 3 113 киши даволанмоқда. Улардан 279 нафари оғир, 133 нафари ўта оғир аҳволда, дея баҳоланмоқда.

Айни пайтда касаллик қайд этилган жами 40 613 нафар бемордан 37 200 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 92 фоизни ташкил этмоқда.

Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 63 ёшли М.К. (эркак) ҳамда 59 ёшли М.У. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.