Бу йил Ўзбекистон давлат ОТМларга кириш имтиҳонларида 1,3 миллиондан ортиқ абитуриент қатнашиши кутилмоқда. Эпидемиологик вазият туфайли тест синовларни «очиқ осмон»да ўтказишга қарор қилинди.

Аввал хабар қилинганидек, кириш имтиҳонларни ўтказиш учун республика бўйлаб 65 майдонча ташкил этилган.

Талабалар шаҳарчасида имтиҳон ўтказиладиган майдон. Фото: Хамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Об­-ҳаво шароити ўзгармаса ва муддатни узайтириш талаб қилинмаса, тест синовлари 2 сентябрда бошланиб 13 сентябргача давом этади.

Тест синовлари Тошкент шаҳрида 6 жойдаги 17 майдончада бўлиб ўтади: Шайхонтоҳур тумани «Пахтакор» футбол клуби стадионида 3 та майдонча, Чилонзор тумани Миллий боғида — 4 та, Олмазор тумани Талабалар шаҳарчасида — 2 та ва Ғалаба боғида — 1 та, Юнусобод тумани «ботаника боғи»да — 2 та, Яшнобод тумани «Ашхобод» боғида — 5 та майдонча.

250711 абитуриент Тошкент ОТМларига ҳужжат топширган. Абитуриентлар тест синовлари бошланишидан 1,5 соат олдин киритилиши бошланиб ярим соат қолгач тўхтатилади. Имтиҳонлар кунига икки марта ўтказилади: 09:00 дан 12:00 гача ва 17:00 дан 20:00 гача.

Битта сменада 9930 абитуриент 331 гуруҳга бўлинган ҳолда имтиҳон топширади. Абитуриентларга иккита ихтисослаштирилган фан бўйича тестларни топшириш учун 3 соат вақт берилади.

Талабалар шаҳарчасида гуруҳ рақами билан белги. Фото: Хамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Талабалар шаҳарчасининг хиёбони 2280 нафар абитуриентни (76 та гуруҳ) бир вақт ичида қабул қилиши мумкин.

Бу ерда 24 август куни Россия Федерациясининг иккита ОТМ имтиҳонларининг биринчи куни ўтказилди.

Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялар университети Тошкент филиалига 398 та абитуриент ва Миллий тадқиқот ядро университети Тошкент филиалига (МИФИ) 722 та абитуриент тест синовларидан ўтишди. Имтиҳонлар бошланиш вақтларини чет эл ОТМ филиаллари ўзлари белгилайди.

24 август кунидаги имтиҳон синовлари ташкилотчилар ишига ўзига хос баҳо бўлиб имтиҳон пайтидаги мавжуд бўлган камчиликларни бартараф этишга кўмаклашди.

Фото: Хамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Ҳар бир майдончада стол ва стуллар, кузатув камералари, абитуриентларни идентификация ва онлайн трансляция қилиш учун камералар, биотуалет ва дезинфекция тунеллари мавжуд. Ёғингарчилик бўлса, столлар устини тент билан ёпиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, абитуриентлар тиббиёт ниқоблари, бир марталик қўлқоплар ва антисептик воситалар билан таъминланади. Ҳар сменадан олдин ҳудудларни дезинфекция қилиш режалаштирилган.


Имтиҳонга кириш жойларида алоҳида назорат пунктлари ўрнатилади, ҳар бир абитуриент алоҳида текширилади. Ички ишлар идоралари ходимлари текширувларнинг хавфсизлигини таъминлайди, тиббиёт ходимлари эса абитуриентларнинг аҳволини назорат қиладилар.

Фото: Хамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Янги Ғалаба боғида бир сменада 480 нафар абитуриент имтиҳон топширади. Бу эрдаги ҳудуднинг тепа қисми ёпиқ.

Ғалаба боғидаги имтиҳонлар ўтадиган майдонча. Фото: Хамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Тошкент ботаника боғи ҳар бир сменада 720 та абитуриентни, яъни 300 ва 420 абитуриентни ҳар бир майдончасига қабул қилиши мумкин.

Ботаника боғидаги парталар. Фото: Сабина Бакаева / «Газета.uz».

Бу эрда 30га яқин кузатув камералари ўрнатилади.

Фото: Сабина Бакаева / «Газета.uz».

Эслатиб ўтамиз, бу йил имтиҳонлар ўтказиладиган жойларда абитуриентларнинг ота-оналарига кутиш учун махсус жойлар ташкил этилмайди.

Фото: Сабина Бакаева / «Газета.uz».

Абитуриентлар имтиҳон жойларига ўзлари келишлари керак. Абитуриентларга транспортлар берилиши фақат Тошкентдан ташқарида, масалан, Жисмоний тарбия институтининг Бўстонлиқ туманида ўтказиладиган имтиҳонлари учун ажратилган.

Фото: Сабина Бакаева / «Газета.uz».

18 август куни бўлиб ўтган брифингда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шохрух Ғиёсовнинг таъкидлашича, имтиҳон жойларига олиб борувчи барча йўллар 1,5 км радиусда ёпилади.

Фото: Сабина Бакаева / «Газета.uz».