24 август куни Ўзбекистонда 402 та коронавирус ҳолати аниқланди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 3 нафар, жами 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Наманган, Бухоро, Хоразм, Сурхондарё, Фарғона ҳамда Қашқадарё вилоятларида жами 564 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 39 348 нафар бемордан 35 551 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 90 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 517 нафар бемордан 282 нафари оғир, 132 нафари эса ўта оғир аҳволда.