19 август куни Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида КамАЗ ва пиёда иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар берди вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати.

Соат 16:50 да А-373 трассасининг саккизинчи километрида Термиздан Тошкентга қараб ҳаракатланаётган КамАЗ-53212 ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмини кесиб ўтаётган фуқаро Д. М. ни уриб юборди.

Оғир тан жароҳати олган пиёда воқеа жойида вафот этди.