«Ўзбекнефтгаз» ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари 297,8 млн сўмлик қувур ва қора металларни талон-торож қилди. Бу ҳақда «Газета.uz» га Бош прокуратура хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ромитан туман бўлими томонидан «Ўзбекнефтгаз» АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, бошқармага қарашли сув таъминоти ва канализация цехи ҳамда ҳудудий участкаларнинг товар-моддий бойликлар бўйича жавобгар шахслари Н.Б. ва Б.У. ихтиёрига ишониб топширилган жами 297,8 млн сўмлик қувур ва иккиламчи қора металларни талон-торож қилганлари аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан жавобгар шахс Н.Б. ва Б.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди (ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш ёки талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.