Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов даволанишни тамомлаб, ишга қайтди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

«Шифокорлар саъй-ҳаракати билан саломатлиги тикланган вазир одатдагидек ўз иш фаолиятини давом эттирмоқда», — дейилади хабарда.

Аввал хабар қилганимиздек соғлиқни сақлаш вазири 29 июль куни режали даволаниш учун Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказига ётқизилган эди. Ўша вақтда Алишер Шодмоновнинг коронавирусга чалинмагани, ишга 3−4 ҳафтада қайтиши маълум қилинган эди.

Алишер Шодмонов даволаниш вақтида унинг вазифасини Ўзбекистон бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев бажариб турди.