20 август куни Олмалиқдаги «Металлург» спорт мажмуасининг футбол майдонида Москва пўлат ва қотишмалар институти («МИСиС») Олмалиқ филиалига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «МИСиС» матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар қилди.

Имтиҳон 20−22 август кунларига белгиланган бўлиб, «Математика», «Физика», «Информатика» ҳамда «Рус тили» фанларидан ёзма тарзда ўтказилади.


Спорт мажмуасининг умумий майдони 7 га ташкил этади, имтиҳон ўтиши режалаштирилган майдоннинг параметрлари 70 м га 90 м ни ташкил этади. Ўйингоҳга кириш жойлари 5 та, булардан иккитаси имтиҳон пайти қўллаш мақсадга мувофиқ. Мажмуадда иккита хожатхона мавжуд. Шунингдек кириш йўлларига иккита дезинфекция тунели ўрнатилиш белгиланган.

Абитуриентлар бир кишидан, оралиқ масофани 2 метр қилиб жойлаштирилди. Имтихонларни юқори савияда ўтқазилиши, карантин қойдаларига риоя этилиши, бевосита «ОКМК» АЖ ҳамкорлигида, ишлаб чиқилган «Йўл ҳаритаси»га асосан ташкил этилди, дейилади хабарда.

Миллий технологик тадкикотлар университети «МИСиС» нинг Олмалик шахридаги филиали учун 2020−2021 укув йилида кундузги ва сиртқи таълим шакли бўйича белгиланган қабул квотаси 250 тани ташкил этади. Филиал томонидан 2020 йилнинг 20 июнидан 31 июлигача масофавий тарзда 1309 нафар абитуриентдан хужжатлар қабул қилинди, жумладан, кундузги таълим шакли бўйича 790 нафар, сиртқи таълим шакли бўйича 519 нафарни ташкил этади.


«МИСиС»нинг Олмалиқ филиалида «Металлургия (металл технологияси)», «Автоматлаштириш ва технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни бошқариш (тармоқлар бўйича)» ҳамда «Кончилик» таълим йўналишлари бўйича амалга оширилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонлари 2 сентябрда бошланади ва икки ҳафта давом этади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизматининг «Газета.uz»га қайд этишича, «МИСиС» — халқаро университет филиали бўлгани сабабли имтиҳон кунини хорижий ҳамкори билан келишган ҳолда белгилайди.