Илон Маскга тегишли SpaceX компанияси орбитага навбатдаги 58 та кичик сунъий йўлдошлардан иборат Falcon 9 ракетасини учирди. Ракета 18 август куни Флорида штати, NASA космодромидаги LC-40 платформасидан учирилди.

Бундан олдин Falcon 9 коинотга беш маротаба бориб қайтган эди. Шунингдек бу парвоз SpaceX нинг 100 чи юбилей миссияси ва Falcon 9 ракетасининг 92 чи парвози бўлди. Айни вақтда орбитада 595 та космик аппарат мавжуд.

Видео: SpaceX

Ҳозирда тизим ёпиқ тарзда АҚШ ва Канадада синовдан ўтмоқда. Маълумотлар сирли сақланишига қарамасдан, Reddit ижтимоий платформасида интернет тезлиги синовларининг натижалари маълум қилинди ва 11 та тест скриншотлари юкланди. Маълумотларга кўра, юклаб олиш тезлиги сониясига 11.38 мегабитдан 60.24 мегабитгача бўлган, юклаш (юбориш) тезлиги — сониясига 4,58 мегабитдан 17,64 мегабитгача. Кутиш вақти (пинг) 20 миллисекунддан 94 миллисекундгача бўлган.

Falcon 9 нинг биринчи қисми «Of Course I Still Love You» сув усти платформасига муваффақиятли қўнди.

Starlink тизими интернет тезлигининг синов натижалари. Фото: Reddit

Келажакда SpaceX бир хил турдаги 12 минг космик аппаратдан иборат орбитал гуруҳ ҳосил қилишни режалаштирган, кейинчалик эса — 30 минг. Бу дунё аҳолисини қаерда бўлишдан қатъий назар интернет билан таъминлайди. Компаниянинг хабар беришича, 2020 йилнинг ўзида бутун Шимолий Америка интернет билан қопланса, 2021 йилга келиб бутун ер юзи интернет билан таъминланади. Лойиҳа реализацияси учун жалб қилинган инвестиция миқдори 10 миллиард долларни ташкил этади.