Майитни ўликхонадан чиқариш эвазига 200 АҚШ доллари талаб қилган эксперт ушланди, дея хабар берди Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент «Газета.uz» га.

Суд тиббий экспертиза илмий амалий маркази Тошкент шаҳар филиали бошлиғи ўринбосари ва ўриндошлик асосида комиссион экспертизалар бўлими суд-тиббий эксперти З.У. ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаро И. нинг 15 августда вафот этган қариндоши А. нинг мурдасини ўликхонадан чиқариб бериш эвазига 200 АҚШ долларини тамагирлик йўли билан талаб қилиб олган вақтида ашёвий далил билан ушланган. Бу ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан З.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди (тамагирлик йўли билан пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.